Гурлан тумани ахборот-кутубхона маркази Директори
Каримова Гулнора Турсунбаевна
Телефон: (998 93)-510-73-53
Факс:
E-mail:
Қабул кунлари: Душанбадан жумагача, хар иш куни соат 09:00 дан 12:00 гача
Вазифалари
Туман ахборот-кутубхона муассасалари учун услубий раҳбарликни ташкил этади, уларни фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
АКМ директори ташкилот фаолиятида моддий ва маънавий жавобгардир;
АКМ директори ташкилотдан чиқаётган ва кираётган барча ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилиши учун маъсул ва уни назорат қилади;
АКМ номидан вилоятдаги юқори ташкилотлар фаолиятида вилоятнинг маънавий, ижтимоий ҳаётида иштирок этади;
АКМ директори ташкилотнинг вилоятдаги барча йўналишлардаги ахборот-ресурс марказлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;
АКМ фондини матбуот асарлари ва электрон ресурслар билан бойитиш йўлларини қидиради, нашриётлар ва бошқа ахборот органлари билан ҳамкорлик юритади;
Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказига ахборот – кутубхона фаолияти юзасидан таклифлар ва фикр мулоҳазалар билан чиқади;
Касаба уюшмаси билан биргаликда шикоят ва аризаларни кўради ва ҳал этади;
АКМ директори Республика ва халқаро миқёсидаги анжуманларда иштирок етади;
АКМнинг молиявий ҳисоб-китоб фаолиятига, меъёрий-ҳуқуқий ва моддий техника базасини мустакамлашга, марказда кутубхоначилик иш жараёнларини автоматлаштиришни жорий этишга раҳбарлик қилади;
АКМ жамғармасини матбуот асарлари ва электрон ресурслар билан бойитиш йўлларини қидиради, нашриётлар ва бошқа ахборот органлари билан ҳамкорлик ишларини олиб боради;
Марказ харажатлар сметасини, штатлар жадвалини, таркибий тузилмаларнинг вазифаларини белгилайди, лавозим йўриқномаларини, ички тартиб-қоидаларга оид норматив ҳужжатларни тасдиқлайди;
Марказ жамоасининг ижтимоий, ҳуқуқий, илмий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;
Давлат ҳамда марказ мулкини сақланиши ва улардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароит яратади;
Марказнинг тасдиқланган тузилмаси ва ходимларнинг чекланган штат бирликлари сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Марказ ходимларини амалдаги меҳнат қонунларига қатъий бўйсунишини таъминлайди;
Марказ ресурсларини сақлаш, улардан фойдаланишни самарали ташкил қилиш бўйича шарт- шароитларни яхшилаш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
Жамоанинг илмий фаолиятига ва ижтимоий ривожланишига шароит яратади;
Техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларининг бажаралишига жавобгар бўлади;
Ташкилот номидан ҳаракат қилади.
Таржимаи ҳол
1967 йил Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти олий. 1989 йилда Тошкент Давлат маданият институтини кутубхонашунослик ва библиография мутахассислиги бўйича тугатган. Миллий тикланиш партияси аъзоси.
1985-1989 йй. - Тошкент Давлат маданият институти талабаси.
1989-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ишлари бошқармаси, Гурлан туман Маданият уйига қарашли марказий кутубхонаси бўлим мудири.
2006-2015 йй. – Гурлан ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи АРМ бўлим мудири.
2015-2015 йй. – Гурлан ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ахборот-кутубхона технологиялар бўйича мутахассиси.
2015-2019 йй. – Гурлан ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари.
2019 йилнинг 21 октябридан ҳозирги кунга қадар Гурлан туман ахборот-кутубхона маркази директори.
Г. Каримова оилали, икки нафар фарзанднинг онаси.
Гурлан тумани Ахборот кутубхона маркази Абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати рахбари
Болтаева Нафиса Матюсиповна
Туғилган йили: 18.05.1983
Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Гурлан тумани
Маълумоти: ўрта махсус
Тамомлаган: 2004 й. М.Харратов номидаги мусиқа билим юрти
Гурлан тумани Ахборот кутубхона маркази Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати рахбари
Қазақов Хасан Махмуджанович
Туғилган йили: 28.10.1989
Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Гурлан тумани
Маълумоти: олий
2014 й. Тошкент ахборот технологиялари университети (кундузги)
Гурлан туман Ахборот-кутубхона маркази Ахборот-библиография хизмати рахбари
Тажибаева Турсуной Шеримматовна
Туғилган йили: 22.11.1987
Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Гурлан тумани
Маълумоти: олий
2010 й, Тошкент давлат маданият институти (кундузги)
Гурлан тумани Ахборот кутубхона маркази Фондларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов бериш хизмати раҳбари
Матмуратова Умида Аманбаевана
Туғилган йили: 14.11.1977
Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Гурлан тумани
Маълумоти: ўрта махсус
1999 й, Нукус маданият техникуми