• icon+998 93 743 1879
  • icongurlan.kutubxona@mail.ru
  • iconGurlan t. P.Mahmud ko'chasi 72-uy

Yangiliklar

Blog
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази билан танишди Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги мазкур кутубхона 1965 йилда қурилган бўлиб, 2020 йилда реконструкция ишлари бошланган эди, аммо пандемия сабабли таъмирлаш ишлари бироз тўхтатилган эди. Уч қаватли бино замонавий қиёфа ва шароитга эга бўлди. Кутубхона 872 минг нусхадан ортиқ китоб фондига эга. Президентимиз марказда яратилган шароитлар билан танишар экан, бу ерга ёшларни кўпроқ жалб этиш, натижадорликни ошириш, кутубхона фондини бойитиш учун маблағ ажратиш, уни мактаб ва олий ўқув юртлари билан самарали боғлаш, бу ерда Андижон тарихи ижоди, таниқли адиблар ижоди бўйича танловлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Баркамол авлодни шакллантиришда кутубхоналарнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу ўз ўрнида кутубхона соҳаси вакилларига янада шараф ва маъсулият бағишлади.